Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар Аллоҳ бирор қавмга яхшиликни ирода қилса, уларга ҳадя юборади». Саҳобалар: «У қандай ҳадя?» деб сўрашди. У зот: «Меҳмон ўз ризқи билан келади ва уй аҳлининг гуноҳларини олиб чиқиб кетади», деб жавоб бердилар.
Меҳмон кўп келадиган уй — Аллоҳ яхши кўрадиган уйдир... Кичикка ҳам, каттага ҳам эшиги очиқ бўлган уй нақадар гўзал! Бундай уйга самовий раҳматлар ва баракалар ёғилади...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар Аллоҳ бирор қавмга яхшиликни ирода қилса, уларга ҳадя юборади». Саҳобалар: «У қандай ҳадя?» деб сўрашди. У зот: «Меҳмон ўз ризқи билан келади ва уй аҳлининг гуноҳларини олиб чиқиб кетади», деб жавоб бердилар.
Анас ибн Молик раҳматуллоҳи алайҳ: “Меҳмон кирмаган уйга фаришталар ҳам кирмайди”, деди.
Яна соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Меҳмон жаннатга йўлловчидир».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонига икром кўрсатсин”, дедилар. Имом Аҳмад ривояти.