Мир Араб мадрасасининг 500 йиллиги

Мир Араб мадрасасининг 500 йиллиги

«БОҚИЙ БУХОРОНИНГ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИДАГИ ЎРНИ»

2023 йил 26-ноябрь куни Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасаси мажлислар залида Мир Араб мадрасасининг 500 йиллиги муносабати билан "Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни" мавзусида халқаро анжуман юқори савияда ўтказилди.
Тадбирда Халқаро мусулмон уламолар кенгаши ва Абу Даби Тинчлик форумининг обрў-эътиборли уламолари, Ўзбекистон, Миср, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон сингари мамлакатлар муфтийлари, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари фаол иштирок этишди.

Анжуманни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари табрик сўзи билан очиб бердилар.

Шундан сўнг сўз Миср Араб Республикаси муфтийси, Шайх, профессор, Др. Шавқий Аллом ҳазратларига берилди. У киши  Ўзбекистон, хусусан, Бухоро заминидан етишиб чиққан буюк алломаларнинг бой маънавий мероси, уларнинг ислом тамаддуни тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида маъруза қилди.
Халқаро мусулмон уламолар кенгаши раиси, Шайх, проф., Др. Алий Муҳйиддин Қорадоғий ҳазратлари, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси, профессор Али Эрбош жаноблари ҳам ўзларининг табрик сўзларида Ўзбекистон илм-фан ва маданият бешиги эканини, бу юрт алломалари олдида жаҳон халқлари қарздор эканини таъкидладилар.

Мир Араб мадрасаси битирувчиси, Кавказ мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода ўзбекча маъруза қилиб, Ўзбекистон ўзи учун иккинчи ватан эканини ифтихор билан қайд этди.
Анжуман якунланди.

Photos

#Мир Араб #500 йиллик #муфтийлар